Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет бугун шамол, момақалдироқ ва ёмғирдан огоҳлантирмоқда

Ўзгидромет бугун шамол, момақалдироқ ва ёмғирдан огоҳлантирмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистондаги об-ҳавони Кавказ ҳудудларидан кириб келган нам ва салқин ҳаво массалари белгилайди.

Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° гача пасаяди.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг