Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ҳарорат бироз пасайишини маълум қилди

«Ўзгидромет» ҳарорат бироз пасайишини маълум қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйича 1-5 май кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Иш ҳафтаси давомида Қозоғистон ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 май куни республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, пайшанба ва жума кунлари эса республика бўйича шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 4 ва 5 май кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат барқарор бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг