Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» «энг иссиқ ёз» ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

«Ўзгидромет» «энг иссиқ ёз» ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Фото: Xabar.uz

Оммавий ахборот воситаларида хабарларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонни энг иссиқ ёз кутмоқда.

«Ўзгидромет» мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

Бутунжаҳон метеорологлари прогнозларига кўра, ҳозирда кузатилаётган Эл-Ниньо ҳодисаси 2024 йилнинг апрелигача давом этади. Ушбу ҳодиса 10 та рақамли иқлим моделлари ҳисоб-китобларининг ўртача натижасидир.

Кейинчалик, илмий асосларга кўра, Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли (Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даражагача), қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланган Ла-Ниньо жараёни ривожлана бошлайди. Қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.

Иссиқ ёз - Бу Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса.

Жануб ва чўл ҳудудларида +40...+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40...+42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5-7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2-3 маротаба кузатилади, дейилади расмий изоҳда.

Ташкилот аввалроқ келаётган март ойида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги хусусида маълумот берганди. Унда айтилишича, март ойи бироз салқинроқ ўтиши кутилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг