«Ўзгидромет» аномал иссиқ қачонгача давом этишини маълум қилди
Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудига Эрондан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши бошланди, кундузи термометр устуни 38-41° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача кўтарилди.
Ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7° га юқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кечалари 23-26°, кундуз кунлари 39-42°, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 43-45° бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 37-40° атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда 43-45° атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Бугун айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter