Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг икки шакар заводи ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда

Ўзбекистоннинг икки шакар заводи ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда

«Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзАга «Ангрен шакар» МЧЖ матбуот хизмати хабар қилган.

Қайд этилишича, айни пайтгача 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи юзага келган.

Аввалроқ, қўшни мамлакатларнинг шакар заводлари касодга учрагани, Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи ҳам банкротлик остонасида тургани ҳақида маълумот берилганди.

Заводларни сақлаб қолиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизга ҳам импортёрлардаги каби ҚҚС ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар кераклиги ҳам қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг