Бугун Ўзбекистоннинг биринчи хоними ўз туғилган кунини нишонлади
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова ўз туғилган кунини нишонлади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарининг ўринбосари, президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ўзининг расмий ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида онасининг суратини жойлаб, «Илоҳим, бахтимизга соғ бўлинг! Сиз – бизнинг бахтимизсиз!» дея табриклади.
Ушбу табрикка президентнинг кенча куёви Отабек Умаров ҳам қўшилди.
Эътиборлиси, Зироатхон Ҳошимова 2016 йилнинг айнан 4 декабридан Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳисобланади. Ушбу санада бўлиб ўтган сайлов натижасига кўра Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter