Ўзбекистонликлар октябрда кетма-кет икки кун дам олади

«1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» 2023 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябр, душанба кунига кўчирилади.
Мазкур қарор янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ келади.
Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter