Ўзбекистонлик мигрантлар иш ҳақини ундириб беришни сўраб мурожаат қилди
Россия Федерациясининг «Стройсервис» ва «Коч Констракшн» корхоналарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 152 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ойлик иш ҳақини ундириб беришни сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Ваколатхона ходимлари томонидан юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида улар яшаб турган хостелга борилиб, юзага келган муаммо ўрганилди. Муаммони ҳал этиш мақсадида Россия Федерацияси Прокуратураси, Тергов қўмитаси ва полиция ходимларига мурожаат қилинди.
Россия ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида фуқароларнинг бир ойлик маошлари, яъни 5 миллион рубль ундириб берилди.
Таъкидланишича, айни пайтда мазкур иш берувчиларга нисбатан жиноят иши очилган ва Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter