Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил бўйича имтиҳон қанчага тушади?

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига тил бўйича имтиҳон қанчага тушади?

Фото: Газета.Ру

Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифи тасдиқланди (11.06.2019 йилда 3167-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ҳужжат 3 ой ўтгач кучга киради. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси малакасини баҳолатиши, шу жумладан чет тилини билиш даражасини тасдиқлаши мумкин. Билимни баҳолаш марказлари ана шундай хизматларни кўрсатади. Бу даъвогарга тегишли сертификат олиш ва Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига кириш имконини беради.

Малака имтиҳонида иштирок этиш қийматини марказлар мустақил равишда белгилайди, бироқ Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет тили бўйича имтиҳон қийматининг чекланган даражасини белгилайди.

Қабул қилинган ҳужжатдан келиб чиқилса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараварини, яъни 304 095 сўмни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан ЭКИҲ ўрнига базавий ҳисоблаш миқдори қўлланилади. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг