Янги кўкрак нишони соҳибларига 980 минг сўм берилади
Ҳукумат қарори (356-сон, 09.06.2021 й.) «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.
Қарорга кўра, мазкур кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.
Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет») тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар «Ўзгидромет”га тақдим этади (номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида соҳада амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади).
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳужжатларни ўрганиб, ҳар йили 20 апрелга қадар муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.
Кўкрак нишони ҳар йили 7 май – «Ўзгидромет» ташкил топган кун арафасида тантанали тарзда топширилади.
Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter