Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга яна жазирама қайтмоқда

Ўзбекистонга яна жазирама қайтмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбeкистонда 12-15 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра ҳафта охирларига бориб ҳаво ҳарорати деярли барча вилоятларда 40 даражадан ошади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 12 июлда 33-38°, 13-15 июлда 35-40° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 июлда кечаси 20-25°, кундузи 33-38°, 13-15 июлда кечаси 22-27°, кундузи 13 июлда 35-40°, 14 июлда 36-41°, 15 июлда 38-43° бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 июлда кечаси 17-22°, кундузи 32-37°, 13-15 июлда кечаси 20-25°, кундузи 13 июлда 34-39°, 14-15 июлда 36-41° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 июлда кечаси 20-25°, кундузи 34-39°, 13-15 июлда кечаси 22-27°, кундузи 13 июлда 35-40°, 14 июлда 37-42°, 15 июлда 38-43° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 июлда 17-22°, 15 июлда 20-25°, кундузи 12-13 июлда 30-35°, 14 июлда 33-38°, 15 июлда 34-39° бўлади.

Рeспубликанинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 12-13 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14-15 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 12 июлда 23-28°, 13-15 июлда 28-33° гача кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг