Ўзбекистонда теледастурларни эфирга узатиш бир муддат чекланади. Бунинг сабаблари очиқланди
АКТ вазирлиги Ўзбекистонда теледастурларни эфирга узатиш профилактика ишлари сабабли айрим ҳудудларда чекланишини айтмоқда.
Вазирликка кўра, профилактика ишлари муносабати билан 18 август куни Республика миқёсида ва 19-25 август кунлари навбат билан вилоятларда соат 01:00 дан 10:00 гача телеканалларни тарқатишда узилишлар кузатилиши мумкин.
«Мамлакат аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади», – дейилади вазирлик изоҳида.
Вазирлик фуқароларга профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси («тюнер» ва телевизор) созламаларини ўзгартирмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter