Panasonic телевизорлар чиқаришни тўхтатиши мумкин

Panasonic компаниясининг президенти Юки Кусуми молиявий ҳисобот доирасида баёнот беришича, компания телевизорлар бозорини тарк этиш ва бу йўналишни сотиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TechRadar хабар берди.
Агар зарур бўлса, Panasonic ушбу бизнесини сотиб олиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, бироқ ҳозирча аниқ режа йўқ, қўшимча қилди Кусуми.
Япония компаниясини ўйлантираётган масала — рақобатнинг юқорилиги. Компания суюқ-кристалл экранли арзон телевизорлар оммалашиб, плазмали экранларга талаб пасайиб кетганидан сўнг 2016 йилда АҚШ истеъмол бозорини тарк этганди. Гарчи кейин яна қайтса ҳам аввалги мавқеини тиклай олмади.
Panasonic OLED-телевизорлари рангларни ўта аниқ ва тиниқ акс эттириши ҳамда юқори технологиялари билан ажралиб туради. Бироқ LG, Sony ва Samsung сингари рақобатчилар ҳам бу соҳада юқори чўққиларни забт этган.
Миш-мишларга қараганда, Panasonic компаниясининг телевизорлар бизнесини сотиб олиш учун ҳозирча жиддий харидор чиққани йўқ. Шу боис компания раҳбарияти қўшимча тарзда маиший техника, саноат ускуналари, мехатрон тизимлар каби бошқа йўналишларини ҳам сотувга қўйиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter