Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда жазирамали кунлар кўпайиб бормоқда

Ўзбекистонда жазирамали кунлар кўпайиб бормоқда

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати ўтган июл ойи статистикасини тақдим этди. Унга кўра, 2023 йил июл ойи барча жойларда иқлимий меъёрдан 1,5-2,5 даражага илиқроқ бўлди.

Ўзбекистонда ёз фаслининг ўртаси одатда қандай иссиқ бўлса ушбу йилнинг июл ойи катта қисми ҳам шундай иссиқ бўлди.

Ойнинг ҳарорат тартиби ҳар турли бўлди. Биринчи ўн кунликда Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан салқин ҳаво кириб келди ва ҳудуднинг катта қисмида 32-36 даража атрофида бўлган қулай ҳаво ҳарорати кузатилди ва ҳатто республиканинг энг чекка жанубида ҳам ҳарорат 37-39 даражадан юқорига кўтарилмади.

Aммо иккинчи ўн кунликнинг бошидан бошлаб ёз республика ҳудудида ўз таъсирини ўтказишга қарор қилди. Республика ҳудудига Эрондан яна иссиқ тропик ҳаво кириб келиши бошланди ва ҳарорат кўтарилди. Ўзбекистоннинг катта қисмида кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида, энг иссиқ даврларда эса 41-42 даражагача, жанубда 43-45 даражагача, чўл ҳудудларда ва Оролбўйида 46 даражагача бўлди.

Июл ойида ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони: Тошкентда 8 кун (ўртача йиллик қиймати (меъёр) 2 кун), Термиз шаҳрида 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун) қайд этилди.

Иссиқ об-ҳаво бўлишига қарамай, июл ойида максимал ҳаво ҳарорати янги рекордларни ўрнатмади.

Энг иссиқ июл ойи рейтингида 2023 йил июл ойи ҳудуднинг каттта қисми бўйича 2019 ва 2021 йилларнинг июл ойларидан сўнг биринчи учликка кирди. Республиканинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудлари бўйича бу йилнинг июл ойи энг иссиқ июл ойлар орасида 4-6-ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг