Ўзбекистонда «Европа куни» нишонланади

Ўзбекистонда «Европа куни» – тинчлик ва бирдамлик қадриятларига бағишланган тадбирлар ўтказилади.
2023 йилда «Европа куни» Европада ҳам, Ўзбекистонда ҳам инсон капиталининг аҳамиятига урғу берилган ҳолда ўтказилади. Шунингдек, Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллиги ҳам диққат марказида бўлади.
«Европа куни» доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилиши кутилмоқда:
- 5 май куни классик мусиқа концерти ўтказилади. Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет театрида гала-концерт симфоник оркестр, театрнинг етакчи опера, хор ва балет яккахонлари иштирокида бўлиб ўтади. Жаҳон опера классикасининг сара асарлари янграйди, машҳур балетлардан саҳналар ижро этилади. Концерт бепул, кириш таклифномалар асосида бўлади.
- 6 май куни Тошкент ботаника боғида «Европа куни» фестивали ўтказилади. Фестиваль Европа ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамиятини, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар маданияти ва анъаналарининг турфа хиллигини яққол намойиш этади, шунингдек ҳамкорлик доирасида таклиф этилаётган истиқболларни ўрганиш имконини беради. Кириш бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter