Ўзбекистон – Туркия: экстрадиция битими кучга кирди
Бугун, 20 августдан Ўзбекистон ва Туркия ўртасида экстрадиция тўғрисидаги битим кучга кирган. Ушбу ҳужжат 2018 йил 30 апрелда имзоланганди.
Битим жиноий-ҳуқуқий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда икки мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашда янада самарали ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатда шахсларни ушлаб бериш шартлари, ушлаб беришни рад килиш учун асослар, сўровнинг шакли ва мазмуни, шунингдек, сўралаётган томонга бериладиган зарурий тасдиқловчи ҳужжатлар назарда тутилган.
Битимга мувофиқ ҳар бир томон сўраётган томонга жиноий жавобгарликка тортиш учун ёки ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарлик учун ҳукмни бажариш мақсадида қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter