Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» поезд чипталарига чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» поезд чипталарига чегирмалар эълон қилди

Фото:«Xabar.uz»

«Фуқароларимизнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва дам олиш кунларида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратиш мақсадида қабул қилинган мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди» дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Чегирмалар пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)– 50%;

-Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

-Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда)никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда– 30%;

-Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4киши ва ундан ортиқ буюртма)га,мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига – 20% миқдорида жорий этилган.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

Тақдим этилган чегирмалар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига соат 08:00 дан 20:00 гача қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин:


Вокзаллар номи:

Тошкент-Марказий

Тошкент-Жанубий

Гулистон 

Жиззах     

Самарқанд  

Қарши  

Навоий

Бухоро 

Термез  

Ургенч 

Шовот  

Хива    

Нукус 

Қўқон 

Марғилон 

Андижон  



1005 (қисқа рақамлари орқали)

71  236 45 20

67 225 36 12

72 222 02 17

95 560 01 42

75 227 24 65

66  225 59 07

65 524 73 32

76 227 03 86

62  225 61 11,  62 225 67 32

62 345 17 80

62 375 22 21,   62 375 22 24

61 223 29 58

73 543 17 33 ,  73 543 12 16

73 237 57 28

74 228 42 85

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг