Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Озод юрт тўлқинлари» XIII медиа-фестивали ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Озод юрт тўлқинлари» XIII медиа-фестивали ўтказилди

Жорий йилнинг 28 август куни Пойтахтимиздаги «Residence Park Hotel Tashkent» (собиқ «Туркистон»меҳмонхонаси)да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан нодавлат телерадиоканаллар вакиллари иштирокида «Озод юрт тўлқинлари» XIII медиа-фестивали бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЭОАВМАга аъзо бўлган нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиоканаллар раҳбарлари, ходимлари ҳамда журналистлар, ахборот веб-сайтлари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Миллий журналистикамизни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари фаолиятини эркинлаштириш, хусусан нодавлат телерадиоканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда хизмат қилаётган ижодий ва техник ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур фестиваль, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идорлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида 2008 йилдан бери ўтказиб келинади.

Фестиваль аввалида ЎзЭОАВМА Бошқаруви раиси Ф. Абдухолиқов сўнгги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, сўз эркинлиги, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жамиятимиз ҳаётидаги айрим муаммоларни ёритишда журналистлардан ошкоралик, холислик ҳамда адолатли ёндашувлар, давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда ижод аҳлига кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик ва юксак эътибор мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини янгидан-янги юксак марралар сари чорлаётгани, ижодий баркамолликка ундаётганини алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА томонидан ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа дастури ҳам ўзида 60 та йирик лойиҳани жамлаган бўлиб, улар орасида Янги Ўзбекистон ғоясини ўзида мужассам этган, ислоҳотлар моҳиятини очиб берувчи, мамлакатимиз янги қиёфасини халқаро жамоатчиликка етказадиган медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда нодавлат телерадиоканалларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, уларда фаолият кўрсаётган ижодий ва техник ходимлар малакасини ошириш сингари масалаларга алоҳида ўрин ажратилган.

Шу мақсадда жорий йил 2 июль куни ассоциация аъзоларининг навбатдаги йиғилишида телерадиоканалларга 1 миллиард сўмликдан зиёд зарур техникалар, асбоб-ускуналар топширилган эди. 19 август куни ЎзЭОАВМА Конференциясида аъзоларга, хусусан, марказий телеканаллар фаолиятини ривожлантириш учун ҳар бирига 500 млн. сўм, ҳудудий телеканалларга 200 млн. сўм, марказий радиоларга ўртача 120 млн сўмдан, ҳудудий радиоканалларга 60 млн сўмдан, жами 9 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Фестиваль доирасида ЎзЭОАВМАга аъзо телерадиоканалларда фаолият кўрсатаётган ҳамда ахборот агентликлари журналистлари, блогерлардан – 104 нафар ижодий ва техник ходимларга «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони тантанали топширилди ва улар умумий қиймати 530 миллион сўмлик ноутбуклар ва бошқа совғалар билан тақдирланди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, байрам томошалари тадбир иштирокчиларини хушнуд этди.

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг