Ўзбекистондан Қозоғистонга олиб кирилаётган 62 тонна контрабанда қовун ушланди
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига кираверишдаги «Қоплонбек» постида контрабанда йўли билан олиб кирилаётган 62 тонна қовун ушланди. Бу ҳақда қўшни давлат Давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ) хабар берди.
ДДҚ вазиятлар маркази ходимлари назорат-текширув мажмуасида олинган суратларни таҳлил қилишда тегишли ҳужжатларга номувофиқликни кўришган. Яъни ҳужжатда «тарвуз» деб ёзилган, бироқ суратлар маҳсулотнинг акси овал (чўзинчоқ) шаклдалигини кўрсатган.
Сўнгра юк машиналари божхона текширувига юборилганида, уларга тарвуз ўрнига қовун ортилгани фош бўлди.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, айрим импортчилар божхона тўловларидан қочиб, ҳужжатларда арзонроқ маҳсулотни расмийлаштиришади.
Худди шу «Қоплонбек» постида қоғозда кўрсатилганидан 9 тонна кўп шафтоли Ўзбекистондан Қозоғистонга олиб кирилаётганида тўхтатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter