Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаролари Россияга борганидан сўнг 7 кун ичида миграция ҳисобидан ўтишлари шарт

Ўзбекистон фуқаролари Россияга борганидан сўнг 7 кун ичида миграция ҳисобидан ўтишлари шарт

Фото: «iz.ru»

Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида чет эл фуқароларини миграция ҳисобига олиш умумий қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Россия давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмай келганлик тўғрисида маълум қилиш лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларини миграция ҳисобига қўйиш муддати Россия ҳудудига киргандан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистон фуқароларини дастлабки рўйхатдан ўтказиш бошқа хорижликлар каби 90 кунгача бўлган муддатда амалга оширилади, яъни, Россияда бўлишнинг рухсат этилган муддати келган вақтдан бошлаб 90 кунни ташкил этади.

«Ўзбекистон фуқаролари 90 кунлик муддат тугаши билан Россия ҳудудини 3 ойга тарк этишлари ёки сабаб мавжуд бўлган ҳолларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш қайдномасини чўздиришлари лозим», — дейилади хабарда.

Илгарироқ 2018 йил 25 майдан 25 июлига қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётган шаҳарларда уч сутка давомида рўйхатдан ўтказиш тартиби амал қилган эди.

Миграция ҳисобига олиш муддатларини бузиш Россия ҳудудидан чиқариб юбориш, киришга тақиқ қўйиш ҳамда минтақага боғлиқ тарзда 2000 рублдан 7000 рублгача миқдорда жарима солишга олиб келиши эслатиб ўтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг