Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили

Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили

Фото: «UzReport»

Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди. Ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишдир, деди у.

Фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг айрим аҳоли пунктларидан, хусусан, Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан фуқароларимизни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келди. Ушбу шаҳарлардан фуқароларни олиб чиқиш ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин ташкил этилади, унгача ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади.

Киевда ва айниқса, унинг чекка ҳудудларидаги мураккаб вазиятга қарамай фуқароларимизни вокзалга етказиш ишлари давом этмоқда. Киевдан ғарбий йўналишдаги поезд қатновлари ҳам тўхтатилмаган.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан фуқароларимизни Львов шаҳридан «Краковец» назорат-ўтказиш пунктигача етказиш ташкил этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг