Ўзбекистон бошқарув тизимида аёллар улуши 33 фоизга етди
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон бошқарув тизимида аёллар улуши 33 фоизга етган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригида айтиб ўтди.
Унга кўра, юртимиз бўйича бир ярим мингга яқин хотин-қизлар, турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишлаётгани таъкидланди. Хусусан аёллар 6 та туманда ҳоким вазифасида, юзлаб ҳудудларда ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Йирик корхоналар, банклар ва компаниялар, тадбиркорлик субъектларини бошқармоқда.
Шунингдек давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter