Ўзбекистон армиясида зобитлар истеъфога қандай кузатилади?
Ўзбекистон армиясида камида йигирма календар йили мобайнида ҳарбий хизматни бенуқсон ўтган офицерлар таркибига қиммабаҳо совға ва пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, ҳарбий кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқийга эга бўлади. Ҳарбий қисм шахсий таркиби олдида тантанали тарзда истефога кузатилади.
15 май куни Марказий ҳарбий округига қарашли Каттақўрғон гарнизонида подполковник Асадулло Абдураҳмонов ўзгача тарзда истефога кузатилди. Унга ўзбекона тўн ва дўппи кийдирилди. Эсдалик совғалари қаторида «гайка ключ берилди. Заҳирадаги офицер учун бу кутилмаган ва антиқа совға бўлди. У 24 йилдан буён жанговар техникаларга хизмат кўрсатиш мутахассислигида фидойиларча меҳнат қилиб келган.
Ўтган йиллар давомида резервга бўшатилган аксарият ҳарбийларга узоқ умр кўрсин, дея ҳасса совға қилинар эди. Артиллериячиларда эса бироз бошқача, яъни улар сафдошини қурол макети билан сийлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter