Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон армияси тарихида илк марта қўмондонлар ваколати кенгайтирилди

Ўзбекистон армияси тарихида илк марта қўмондонлар ваколати кенгайтирилди

Ўзбекистон армияси тарихида биринчи маротаба ҳарбий унвон бериш ҳамда лавозимга тайинлаш бўйича округ қўмондонларининг ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати малум қилди.

Мудофаа вазирининг тегишли буйруғига кўра, эндиликда қўмондонлар кичик сержант, III даражали сержант, II даражали сержант, I даражали сержант ҳарбий унвонларидан ташқари, кичик офицерлар таркибига — катта лейтенант ҳамда капитан унвонини бериш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, қўмондонларга ҳарбий қисм командирлари ўринбосарлари, бўлинма командирлари, хизмат бошлиқларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш каби ваколатлар ҳам берилди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов буйруғи билан кеча, 27 феврал куни 3 нафар офицерга — Самарқанд ва Жиззах гарнизонида хизмат қилаётган тиббий хизмат катта лейтенанти Холмухаммад Умаров, катта лейтенант Бобур Рўзиев ҳамда тиббий хизмат катта лейтенанти Дилмуроджон Мирзаевга капитан унвони топширилди.

Маълумот ўрнида, 2020 йилга қадар офицерлик унвонлари (лейтенантдан то полковник унвонигача) Мудофаа вазири томонидан берилган. Генерал унвони эса Президент томонидан топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг