Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго» иш ўринлари ярмаркасини ташкил этди

«Ўзбекэнерго» иш ўринлари ярмаркасини ташкил этди

Фото: «Ўзбекэнерго» АЖ

Бугун, 28 июль куни  «Ўзбекэнерго» АЖ таркибига кирувчи корхоналардаги мавжуд иш ўринларини малакали ёшлар билан тўлдириш ҳамда уларни мутахассислигига мос йўналтириш мақсадида олий ўқув юртини тугатаётган ҳамда ўрта-махсус мутахассисликка эга бўлган ёшларни ишга қабул қилиш борасида Республика миқиёсида «Ўзбекэнерго» АЖ ёшларни ишга таклиф этади» вакант иш ўринлари ярмаркаси тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати хабар қилди.

«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқарув раисининг ташаббуси билан мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур ярмаркада «Ўзбекэнерго» АЖ тизимига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган мингдан ортиқ вакант иш жойлари билан қатнашишдилар. Корхоналар ёшларга яратилган шароитлар, бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш механизмлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.

Ярмаркада номзодлар шу ернинг ўзида иш берувчилар томонидан суҳбатдан ўтказилиб, ишга қабул қилишга тавсия этилади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар барча ҳужжатларни тақдим этганларидан сўнг маълум муддатда ишга қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилади.

Айни дамда мазкур ярмаркада республика бўйича мавжуд бўш иш ўринларига 1500 дан ортиқ номзодлардан ариза келиб тушди. Мурожатлар тез кунда ўрганилиб мавжуд барча иш ўринларига ёш мутахассислар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг