Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбек, сохта зиёратгоҳ, бузилаётган «Тоштурма», «Uzbek Tigers»нинг мағлубияти, Мисрда портлаш, эшак гўштини сотиш жиноят(ми?) ва бошқа хабарлар
Бугун, 24 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Жамият
Самарқанд мутасаддилари сохта зиёратгоҳ фаолиятига чек қўядими?
Ушбу масала бўйича вилоятнинг ҳозирги ҳокими Туробжон Жўраевнинг виртуал қабулхонасига 2017 йилнинг 30 декабрида йўллаган мурожаатимга эса ҳануз жавоб олганим йўқ. Вилоят прокуратураси ва солиқ бошқармасининг расмий жавобларида эса у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари жойида дейилади, хуллас, «мен не дейману қўбизим не дейди?» деганлари шу бўлса керак.
Маданият вазирлиги, «Ўзбекэнерго»... Халқ мурожаатига беэътибор бўлган ташкилотлар
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган 30,4 минг мурожаатнинг белгиланган муддатлари бузилган ҳолда кўриб чиқилгани аниқланган.
Ҳокимликлар зиммасига хорижий давлатларда фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланди.
БМТнинг доимий координатори Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи
Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.
«Тоштурма» бузиб ташланиб, ўрни замонавий хиёбон бўлади
Халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур вақтинча ҳибсда сақлаш муассасаси бузиб ташланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Таълим
«Нега мантиқ?» ёхуд «Математика-10» дарслигининг 1-қисми ҳақида баъзи мулоҳазалар
Қайд этиш зарурки, собиқ иттифоқда математик мантиқ олий таълим муассасаларида мулоҳазалар мантиғига кам эътибор берган, ўта назарийлаштирган ва формаллашган ҳолда ўқитилган. МДҲ таълим муассасаларида, жумладан республикамизнинг педагогик таълим муассасалари, лицейлар ва коллежларида йиллар давомида мантиққа оид мавзулар ҳам шу тариқада ўрганилган.
Авто
Ўзбекистонда қорайтирилган ойнали автомашинада юришга рухсат этилдими?
Қўшни давлатдан ўз машинасида ташриф буюрган сайёҳлар ҳам мазкур қоидага амал қилишлари лозим.
Ҳодиса
Янгийўлдаги ЙТҲда ўқитувчи ҳалок бўлди
Янгийўл туманида «Матиз» ҳайдовчиси уриб юборган аёл вафот этди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.
Жиззахда мудҳиш қотиллик. Ўн тўрт ёшли қизалоқ бўғиб ўлдирилди
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 23 март куни шу маҳалла ҳудудида жойлашган тоғ ён бағридан Д.Тожибоеванинг бўғиб ўлдирилиб, тошлар тагига кўмилган ҳолдаги жасади топилган.
Қозоғистонда андижонлик аёлни юк поезди уриб кетди
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ФВБМга Қозоғистон Республикаси ФВБМ ИИВ ФВКдан яна бир мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушди.
Спорт
«Uzbek Tigers» Колумбияда мағлуб бўлди
Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичи тўртинчи турида Колумбияда «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари баҳс олиб борди.
Иқтисодиёт
1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин бўлади
Марказий банк эндиликда банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олишга, банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратади.
Ҳуқуқ
Ижтимоий тармоқларда бировни ҳақорат қилганлар жазоланадими?
«Ижтимоий тармоқларда айримлар ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида ёки атайлаб бировнинг обрўси, шаънига путур етказиш мақсадида қўпол муомалада бўлаётгани, ҳақорат қилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Тўғри, интернет чегарасиз. Аммо бу интернетда ҳамма хоҳлаган ишини қилиши мумкин, ҳақорат қилганлар жазоланмай қолади, дегани эмас-ку? Уларга ҳам чора кўриладими? Қонунчиликда бундай меъёр кўрсатилганми?»
Технология
Ўзбекистоннинг ҳам ҳиссаси бор. «Telegram» фойдаланувчилари сони 200 миллиондан ошди
«Telegram» мессенжерининг фаол фойдаланувчилари сони 200 миллион кишидан ошди.
Янги рекорд. «Huawei Mate X» 512 гигабайт ички хотирага эга бўлади
«Huawei» компанияси ички хотираси 512 гигабайтга тенг янги смартфонни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Дунё
220 метрли телеминора портлатилди (видео)
Портлатишдан олдин техник мутахассислар аҳолини ва атрофдаги бинолар эгаларини шаҳардаги энг баланд миноранинг қулатилиши ҳақида икки марта огоҳлантиришган.
Францияда супермаркетни гаровга олишда гумонланаётган икки шахс ушланди
Францияда содир бўлган мазкур ҳодиса оқибатида жами 4 киши вафот этди ва 15 киши жароҳатланди. Гаровга олинганлардан бирига ўзини алмашишни сўраган полиция ходими ҳам олган жароҳати туфайли вафот этган.
Искандарияда портлаш содир бўлди
Олдинроқ Миср ички ишлар вазирлиги мамлакатда тақиқланган «Мусулмон биродарлар» партияси тарафдорларининг бир гуруҳи сайлов арафасида портлаш содир этишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган.
Тавсия қиламиз
Кимсасиз хароба шаҳарлар (фото)
Кимсасиз шаҳар қолдиқлари дунёнинг турли бурчакларида ҳали ҳам мавжуд. Уларнинг аҳолиси табиий ёки техноген офатлар, қашшоқлик ва бошқа сабаблар туфайли ўз ватанларини ташлаб кетишган.
Эшак гўшти можароси ёхуд ҳалқумингизни асранг!
Ҳурматли юртдошлар! Итга, эшакка ўхшаб қолмаслик учун ҳам кўчадан овқат еманг! Нимадан тайёрланганини, ҳалол-ҳаромлигини ўз кўзингиз билан кўрмагунча, бирор таомни еманг!
Байрам баҳона таксичиларнинг «кетмони учди»
Қулайлик бўлсин деб самолёту поездлар чипталари арзонлаштирилди. Пойтахтда ишлаётганларнинг кўпчилиги ўзи туғилиб-ўсган заминга бориб-келиши, яқинларининг ҳолидан хабар олиши учун имконият яратилди. Демак, кимнингдир оиласида байрам устига байрам бўлди. Наврўз узоқлашиб кетган дилларни бир-бирига боғлади. Меҳр ва илиқлик улашди. Саховатини дариғ тутмади.
Ҳақиқатан ҳам нега шунча жониворларни сўйиб сотиш мумкину, эшакни сўйиш ёки гўштини сотиш орқали прокуратура назарига тушилади? Масалан, одам ўзи боқиб катта қилган, етиштирган эшагини сўйиб сота олмайдими? Ахир бу жонивор унинг шахсий мулки-ку. Гўшти ҳаромлиги қатор манбаларда таъкидланган чўчқа исталганча боқилаётган, сўйилаётган ва сотилаётган бир пайтда, нега эшак масаласи...
Ҳокимларга осон деб ўйлайсизми?
Шуларни ёзаяпману, яна бир мулоҳаза фикримни рандалаб турибди. Сабабини ўзингиз биласиз. Бугун қишлоқда алоҳида маъмурий тузилма йўқ. Қишлоқнинг катта-кичиклигига қараб бир неча идора – МФЙ бор, аммо унда илгариги қишлоқ советида мавжуд бўлган ваколатлар йўқ...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter