Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбек, сохта зиёратгоҳ, бузилаётган «Тоштурма», «Uzbek Tigers»нинг мағлубияти, Мисрда портлаш, эшак гўштини сотиш жиноят(ми?) ва бошқа хабарлар
Бугун, 24 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Самарқанд мутасаддилари сохта зиёратгоҳ фаолиятига чек қўядими?
Ушбу масала бўйича вилоятнинг ҳозирги ҳокими Туробжон Жўраевнинг виртуал қабулхонасига 2017 йилнинг 30 декабрида йўллаган мурожаатимга эса ҳануз жавоб олганим йўқ. Вилоят прокуратураси ва солиқ бошқармасининг расмий жавобларида эса у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг ҳужжатлари жойида дейилади, хуллас, «мен не дейману қўбизим не дейди?» деганлари шу бўлса керак.