Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон фирибгарликда айбланаётган шахсларни Ўзбекистонга топширди

Озарбайжон фирибгарликда айбланаётган шахсларни Ўзбекистонга топширди

Иллюстратив фото

Озарбайжон фирибгарликда айбланаётган Абдураҳмон Қаюмов ва Арсен Калдарарни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Озарбайжон бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон бош прокуратурасининг Украина фуқароси — 1992 йилда туғилган Арсен Васильевич Калдарар ва Ўзбекистон фуқароси — 1980 йилда туғилган Абдураҳмон Абдувалиевич Қаюмовни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровини Озарбайжон томони қаноатлантирган.

Хабарга кўра, Ўзбекистонда фирибгарлик содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган шахслар шу йилнинг февралида Озарбайжонда аниқланиб, қўлга олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг