Осиёдаги энг чуқур ғор Сурхондарёда ва унга эчки сиғар-сиғмас тешикдан кирилади
Осиёдаги энг чуқур ғор Бойбулоқ бўлиб, у Бойсун туманида, Ҳисор тоғ тизмасининг Сурхондарё қисмида жойлашган. Маҳаллий аҳоли бу ерлардаги тоғларни алоҳида-алоҳида номлаб, Бойсунтоғ, Чўлбайир ва Девортоғ деб ҳам аташади.
Бу тоғларда бир нечта ғорлар бор. Улар орасидаги энг машҳурлари Хўжа Ғур-Ғур Ота, Вишневский ва Бойбулоқ.
Бойбулоқнинг чуқурлиги 1415 метр. Ғорни ўрганган Россия, Франция ва Швейцария ғоршунослари унинг бундан ҳам чуқур эканлигини айтишиб, Ўзбекистоннинг ер ости Жомолунгмаси, деб таърифлашади.
Ғоршунослар Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари уланган эҳтимолий йўлакни излашмоқда. Ғорлар жойлашувига қараганда улар битта бўлиши керак. Аммо ичкарида ғор йўлаклари баъзан жуда тор ва кўпи ҳали топилмаган. 1415 метр чуқур Бойбулоқ ва қарийб 750 метрлик Вишневский улангани исботланса, улар дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлади. Лекин буни ўрганиш ўта қийин кечиоқда. Аввало бу ғорларга кириш жойи 3-4 минг метр баландда жойлашган.
Бойбулоқ оғзи жуда кичик ва кўримсиз. Битта эчки сиғади. Одам ўрмалаб кириши мумкин. Шу туришида унинг Осиёдаги энг чуқур ғори эканига ишониш қийин. Аммо ғор оғзига эгилишингиз билан юзингизга ўта совуқ ҳаво уфуради. Изланишлар жараёнида мутахассислар Бойбулоқда кўл ва дарёларни топишган, қор ҳам борлигини қайд этишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter