Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ортиқхўжаев Сергелида жанжал кўтарган фуқароларга янги рўйхат бўйича пул тарқатишга ваъда берди

Ортиқхўжаев Сергелида жанжал кўтарган фуқароларга янги рўйхат бўйича пул тарқатишга ваъда берди

Видеолавҳадан скриншот.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели тумани «Ҳумо» маҳалласида вужудга келган нохуш вазият сабаб,  у ерга бориб аҳоли билан учрашди.

Шаҳар ҳокими томонидан 1-2 кунда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли рўйхатини маҳалла фуқароларининг ўзлари шакллантиришлари бўйича таклиф берди ва шу рўйхат асосида уйма-уй кириб пул тарқатишни ваъда қилди.

«Президент берган пулни ҳаммага талон-торож қилиб бериш адолатсизлик бўлади. Ўзингиз бир кишини танланглар, рўйхат тузинглар. Ўзингиз берган рўйхат бўйича уйингизга пулни олиб бориб берамиз», деди учрашувда ҳоким.

Ҳоким бу рўйхатни аҳоли 1-2 кунда тузиб беришса, пул манбасини аниқлаб, кейин тарқатилишини айтди. Шунингдек, у ўзига тўқ оилалар ҳам пул керак эмас деб рўйхатга имзолаб беришлари кераклигини қўшимча қилди.

«Биз 3 кунни ичида уйма-уй юриб тарқатамиз. Кўчада тарқатиш йўқ», деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг