Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўрта ёш қачон бошланади?

Ўрта ёш қачон бошланади?

Фото: «Ferra»

Сўнгги тадқиқотлар ёшлар ва ўрта ёшлилар ўртасидаги чегара борган сайин йўқолиб бораётганини кўрсатмоқда. Узоқ умр кўриш ва соғлом турмуш тарзи инсон ёшига хос бўлмаган тарзда узоқ вақт гўзаллигини сақлаб қолиши мумкинлигидан далолат беради.

Шу боисдан айрим олимлар ўрта ёшни 41 дан эмас, балки 53 ёшдан бошлаб ҳисоблаш керак, деган фикрни илгари суришяпти.

Қанақа одамларни ўрта ёшли деб ҳисоблаш мумкин? Пешиндан кейин ухлаб олишни канда қилмайдиганлар, қулайликни биринчи ўринга қўядиганлар, белдаги оғриқлардан шикоят қилувчилар, кечки вақтини уйида тинчгина ўтказишни хоҳловчиларни ўрта ёшлилар тоифасига киритиш мумкин.

«Benenden Health» компанияси буюртмаси бўйича ўтказилган тадқиқотда маълум бўлишича, 50 ёшдан ошганларнинг деярли ярми ҳали ўзларини ўрта ёшга тўлмаган деб ҳисоблашади, тўртдан уч қисми эса ёш гуруҳлари ўртасида фарқ кичиклигини ҳис этишни бошлашганига иқрор бўлишган.

Ҳар 10 одамдан 8 нафари бу ақлий ҳолат эмас, балки жисмоний ҳолат деб ҳисоблайди.

«Британияликлар, бахтимизга, «ўрта ёш» деган анъанавий тушунчадан ўтиб бўлишган, чунки ёшлар ва кексаларни тоифаловчи чизиқлар йўқолиб боряпти», — дейилади «Benenden Health» ҳисоботида.

Тадқиқотчиларнинг назарида, қатор омиллар, жумладан, янада соғломроқ ва фаол турмуш тарзи одамларнинг одатлари ёши ўтиши билан ўзгармаслигини англатади. Хуллас, мутахассислар «ўрта ёш» атамаси тобора аҳамиятини йўқотиб боряпти, деган тўхтамга келишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг