Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оролбўйига экилган саксовул тақдири нима бўлди?

Оролбўйига экилган саксовул тақдири нима бўлди?

Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизматининг хабарига кўра, бундан қарийб бир йил аввал, яъни 2020 йилнинг баҳор фаслида Орол денгизининг қуриган тубида 706,4 минг га майдонда саксовул, канди, черкез ва бошқа турдаги тузга чидамли ўсимликлар экилган эди. Бугунги кунга келиб улар бўй чўзмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда Орол денгизи ва Орол бўйи ҳудудларида 550 000 кг саксовул, 20 000 кг қандим, 860 000 кг қорабароқ ва 80 000 кг бошқа яйлов, чўл ўсимликлари тухумидан жами 375 000 га ерга экилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг