Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўрикзор»даги солиқчи ва тадбиркор можаросига расмий муносабат билдирилди

«Ўрикзор»даги солиқчи ва тадбиркор можаросига расмий муносабат билдирилди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 27 март куни фейсбукдаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида «Ўрикзор» бозорида мижозлардан чек талаб қилган солиқчи ва тадбиркор ўртасидаги можаро видеоси тарқалди.

Айни дамда Давлат солиқ қўмитасида ўтказилаётган матбуот анжуманида қўмита бошқарма бошлиғи Тўрабек Тўраев мазкур воқеага муносабат билдирди.

«Биз жамоатчиликдан бўладиган ҳар қандай саволларга жавоб беришга тайёрмиз. «Ўрикзор» бозоридаги воқеага келадиган бўлсак, бунда тушунмовчилик бўлган. Солиқ ходими ҳеч кимга қўполлик қилмаган. Кейин бунақа воқеалар сабаб бутун солиқ тизими ходимларига салбий мунобасатда бўлмаслик керак. Қўмита фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатига кечаю-кундуз жавоб беришга тайёр. 2000 йилларда қўмитада ишлаганимда раҳбарият бир ойда бир бор фуқаролар билан мулоқот қиларди. Ҳозир қўмита раиси ва раҳбарлар ҳар куни фуқаролар мурожаатларини эшитмоқда. Бизга қилинган бирорта мурожаат жавобсиз қолмайди», деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг