Ўқишга «киритиш» қимматга тушди...
Ўқишга киритиш ҳамда чет элдаги ўқишини кўчириб беришга ваъда бериб, фуқароларни чув туширишга уринган шахслар қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Т. ва М.А.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Қозоғистон Республикасидаги юридик таълим йўналишидаги олийгоҳлардан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини танишлари орқали 2-босқичдан Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шўрчи тумани Халқ таълими бўлими методисти Р.Қ. фуқаро Ж.А.нинг ишончига кириб, унинг укаси — Қозоғистон Республикасидаги Мухтор Авезов номидаги университет талабаси А.нинг ўқишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига танишлари орқали кўчириб бериш эвазига 1 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Х. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини шериги Б.П. орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter