Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди

Олмаотадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди

Фото: «liter.kz»

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳокимлиги қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди. 

Ҳокимликнинг навбатдан ташқари сессиясида 185 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган. Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.   

Кўчалар номини қайта номлашга аҳолининг шикоятлари сабаб бўлган. Шаҳардаги номсиз ёки бир хил номдаги кўчалар аҳолига қийинчилик туғдирган. Мисол учун, тез ёрдам, полиция чақиртириш ва шу каби вазиятларда қийинчиликлар юзага келган.

Олмаотадаги 2,5 мингга яқин кўчанинг 349таси бир хил номларга эга бўлган. Шаҳарда Абай номли 12 та, Жабаев номли 13 та, Райимбек ботир номли 8 та ва шу каби номи бир хил кўчалар кўплаб учраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг