Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим соҳасида иккита кўкрак нишони таъсис этилади

Олий таълим соҳасида иккита кўкрак нишони таъсис этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари таъсис этилади.

Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади, дейилади лойиҳа матнида.

«Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади. «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.

Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буюртмасига асосан «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаси тайёрланиши белгиланган тартибда таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг