Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар юрак учун энг фойдали мевани айтишди

Олимлар юрак учун энг фойдали мевани айтишди

Фото: «Shutterstock»

Турли хил тиббиёт институтлари олимлари тадқиқотларининг натижасида юрак учун энг фойдали мева аниқланди деб ёзади «News-medical.net» нашри.

Шифокорлар қора қорағат мевасининг фойдали томонлари ҳақида гапиришди. Ушбу мева антиоксидант ва полифенолларга бой бўлиб, юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда яхши восита ҳисобланади. Бундан ташқари қора қорағат меваси инсон организмидаги глюкозанинг олиниши ва қайта ишлаш жараёнларини сезиларли даражада яхшилайди.

Юқорида келтирилган мева яллиғланиш жараёнларини йўқотиб, инсон организмига салбий таъсир кўрсатадиган холестеролли ҳужайралар пайдо бўлишини кечиктиради.

Шунинг баробарида, шифокорлар кунига бир чой стаканидан кўп мева истеъмол қилмасликни тавсия қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг