Олимлар: кеч овқатланиш ошқозон-ичак ва юракда муаммоларга сабаб бўлади
Нью-Йоркнинг Колумбия университети олимлари кеч овқатланишнинг соғлиқ учун ҳавфини маълум қилишди. Бу ҳақда «РЕН» нашри ёзмоқда.
Тадқиқотлар соат 18:00 дан кейинги кечки овқат ошқозон-ичак ва юрак муаммоларига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган.
Соат 18:00 дан кейин озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қиладиган аёлларнинг қонида қанд миқдори юқорилиги, юрак билан боғлиқ бўлган муаммолар, ортиқча вазн ва юқори қон босими каби касалликлари кузатилган.
Диетологларнинг аниқлашича, инсон организми кечаси қабул қилинган калорияларни керакли мақсадлар йулида бошқара олмайди.
Ўз навбатида шифокорлар кун тартибига кўпроқ пиёда юриш ва спорт билан шуғулланишни киритиш керак деб тавсия қилади. Бундан ташқари, иложи борича кечки овқатлардан сақланишни маслаҳат беришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter