Одам уч босқичда қарийди — олимлар
Стэнфорд университети олимлари инсон қариши уч босқичда содир бўлишини аниқладилар, деб хабар берди «РИА Новости».
Мутахассислар 18 ёшдан 95 ёшгача бўлган 4263 кишининг қон плазмаси оқсилларини таҳлил қилишди ва ёшга қараб уларда ўзгаришлар кузатилишига гувоҳ бўлишди.
Тадқиқотчилар қон плазмасидаги оқсилларнинг асосий ўзгаришлари шартли равишда уч босқичда: 34, 60 ва 78 ёшда содир бўлади, деган тўхтамга келишди.
Таъкидланишича, ушбу ечим ёшга боғлиқ касалликларга қарши янада самарали курашиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter