Олимлар: бармоқларга қараб хавфли касалликни аниқлаш мумкин
Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати олимлари ўпка саратонининг шу пайтгача номаълум бўлган аломатини аниқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, қўл ва оёқ бармоқларидаги ўзгаришлар оғир касалликлардан дарак беради, деб ёзади «Вечерняя Москва».
Маълумки, ўпка саратони эрта босқичда ўзини деярли билдирмайди. Бироқ сўнгги тадқиқотлар унинг ҳам ўзига яраша аломатлари борлигини кўрсатди. Масалан, ўсма гормонларга ўхшаб таъсир кўрсатадиган кимёвий моддалар ажратиши мумкин.
Уларнинг таъсирида қон ва суюқлик бармоқ учларида йиғилади. Натижада бармоқларнинг ҳажми сезиларли даражада катталашади. Бундан ташқари, тирноқ атрофидаги терининг ғайриоддий ялтираши ёки илгари кўзга ташланмаган қавариқ ҳам саратонга ишора қилиши фош этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter