Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни бошдан ўтказганингизни билмаяпсизми? 5 та аломати бор!

Коронавирусни бошдан ўтказганингизни билмаяпсизми? 5 та аломати бор!

Фото: «101hairtips.com»

Қўл ва тирноқлар ҳолати COVID-19 билан касалланганликдан далолат бериши мумкин. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

Коронавирусдан кейин одамнинг тирноқларида аниқ горизонтал чизиқлар қолиши мумкин. Бундан ташқари, тирноқ тагида чуқурчага эътибор қаратиш керак — у инфекцияни бошидан ўтказганликнинг яна бир белгиси ҳисобланади. Тирноқлар остидаги ярим ойга ўхшаш қизил доғлар ҳам антитаначага тест топширишга баҳона бўлади. COVID-19дан кейин тирноқларнинг учлари тўқ сариқ рангга кириши мумкин. Ниҳоят, яна бир хавотирли белги — тирноқ тушиши.

Профессор Тим Спекторнинг айтишича, борди-ю, коронавируснинг бошқа аломатлари бўлмаганда ҳам, ўтказилган инфекцияни қўлларга қараб аниқлаш мумкин.

Британия Дерматологлар Aссоциацияси президенти Таня Блейкер, ўз навбатида, касаллик пайтида тирноқлар ўсишдан тўхташи, шунинг учун икки-уч ҳафтадан сўнг уларда кичик чизиқлар пайдо бўлишини изоҳлаб берди.

«Улар зарарсиз ва вақт ўтиши билан ўсади — кўпинча бу бир неча ой ичида содир бўлади», — дея хулоса қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг