Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади

Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда тиббиёт ходимлари билан учрашмоқда. Давлат раҳбари тадбир давомида оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда иш вақти қисқалиги муаммо келтириб чиқараётганини таъкидлаб ўтди.

«Оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда стационар тиббий хизматлар кундузи соат 13-00 га қадар ишлайди.

Шу сабабли, аксарият аҳоли шифокор назорати талаб қилинмайдиган кечки даво олиш учун ҳам, шифохонага ётишга мажбур.

Бу борада, яъни бирламчи тизимда кундузги стационарлар иш вақтини узайтиришни сўраб, 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Шу боис, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг