Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оилам»: ўт ўчирувчи ота ёки халоскор (видео)

«Оилам» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони ўт ўчирувчи ота. Сирдарёнинг Мирзаобод туманида яшовчи 43 ёшли Абдуваҳоб Ибрагимов фарзандларига қаҳрамонлик ва жасурлик бўйича ўрнак.

«Мен билан фарзандларим ўртоқларининг олдида фахрланади, ҳар бир ота учун фарзандлар олдида ғурурланадиган жиҳати бўлиши – бу муҳим албатта», дейди ҳамсуҳбатимиз.

Фарзандларига ҳалол яшаш ва камтарлик борасида ўрнак бўлаётган отанинг яшаш тарзи ҳам шунга муносиб. Ўзининг амали ва айтар сўзи бир бўлган инсонларнинг фарзандлари тўғри йўлдан адашмайдилар. «Ҳар бир оиланинг ўзининг анъаналари, хотиралари бўлади», дейди яна у.

Дарвоқе, қаҳрамонимиз касби билан боғлиқ ҳолатларда айна шу жиҳатга урғу беради. «Бефарқлик нафақат бошга кулфат келтиради, балки бир умрлик қалбда доғ бўлиб қолади. Ахир бир лаҳзада ёниб кул бўлган уй билан бирга умрлик хотиралар, болалик хотиралари, оила хотиралари кулга айланади»...

Қутқарувчи, бўрттириб айтадиган бўлсак халоскор ота билан узоқ суҳбатлашдик. Ахир 22 йил бир жойда ишлаб ҳурмат орттириш, ишхонасида ким биландир ака, ким биландир ука бўлиб бир оилани ташкил қилишга юрагида эзгулик деган алангаси бор одамларгина қодир.

Муаллиф: Барно Султонова
Тасвирчи: Акмал Қудратов
Монтаж устаси: Шерзод Қаюмов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг