Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда оғир аҳволга тушиб қолган аёлга уй-жой берилди

Самарқандда оғир аҳволга тушиб қолган аёлга уй-жой берилди

Иллюстратив фото.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига Нуробод тумани Жом қишлоғида яшовчи фуқаро С.Д. томонидан унинг уй-жойга муҳтожлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.

Мурожаат муаллифи турмуш ўртоғи вафот этгани, ўғли Ў.Д. билан ҳамон ота-онасининг уйида яшаб келаётгани, уй-жойга муҳтож экани сабабли кўплаб ташкилотларга ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлиги, лекин бундан ҳеч бир натижа бўлмаганидан шикоят қилган.

Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили И.Тўхтасинов Нуробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқаро С.Д.нинг мурожаатини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижасида фуқаро С.Д. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарорига мувофиқ арзон уй-жой билан таъминланди. Фуқаро С.Д.нинг 2021 йил якунига қадар янги уй-жойга кўчиб ўтиши белгиланди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илҳомжон Тўхтасинов ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда.

Манзил: Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Бўстонсарой кўчаси 93 уй.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг