Тошкентда ОТМларнинг ўқитувчилари учун кўпқаватли арзон уйлар қурилади
Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Мазкур уйлар учун «Ипотека-банк» АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:
- кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;
- кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter