Абдулла Арипов Сергелида қурилаётган уйларнинг нархини тушириш бўйича топшириқ берди
Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди.
Қабулда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутассадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифатини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди. Бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ, ошкора ҳисобот берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, канал ахборотида ҳар хил бошқа провакацион хабарларга ишонмаслик, ушбу масала шахсан Бош вазир назорати остида эканлиги айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter