Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов россиялик миллиардер Искандар Маҳмудов билан музокара ўтказди

Очилбой Раматов россиялик миллиардер Искандар Маҳмудов билан музокара ўтказди

Фото: Бош вазир биринчи ўринбосари матбуот хизмати

26 январь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қабуллар уйида бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Искандар Маҳмудов бошчилигидаги Россия делегацияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда бош вазир биринчи ўринбосари матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.

Учрашув давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Трансмашхолдинг» АЖ билан самарали фаолияти натижалари қайд этилди, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Хусусан, томонлар ҳаракатланувчи таркибни янгилаш соҳасида (локомотивлар ва метро вагонларини сотиб олиш), ижтимоий соҳада (Тошкент шаҳридаги «Наврўз» боғида пиёдалар кўпригини ва Тошкент шаҳрида кўп функционал тиббиёт марказини қуриш) ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Биргаликдаги ишларни янада сифатли ташкил этиш мақсадида делегациялар раҳбарлари ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олди ва ҳар бир йўналиш бўйича масъул шахслар тайинлади.

Бу йўналишлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлари ва бутловчи қисмларини харид қилиш ва логистикасини такомиллаштириш, темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш соҳасида биргаликда ишлар олиб бориш (АО «Централная пригородная пассажирская компания» тажрибасини, шу жумладан, меъёрий тартибга солиш ва рақамлаштириш тажрибаларини қўллаш), сигнализация ва алоқа соҳасида янги технологияларни қўллаш, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ магистрал ва манёвр локомотивлари ҳамда метро учун вагонларни янгилаш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Хусусан, келгусидаги ҳамкорлик чора-тадбирларини ўз ичига олувчи «йўл хариталари» лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Йўловчиларни ташиш соҳасида қуйидаги асосий тадбирлар режалаштирилган:

  • йўловчилар оқимини таҳлил қилиш (шу жумладан, тадқиқотлар ўтказиш), рақобат муҳитини ўрганиш, транспортни моделлаштириш, жумладан, темир йўл транспортида, автобус ва шахсий транспорт воситаларидаги йўловчилар оқимини аниқлаш ва шаҳар транспорт қатновини ҳисоблаш;
  • темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш (интерваллар, ҳаракатланувчи таркибга бўлган эҳтиёж) операцион моделини яратиш;
  • иқтисодий моделлаштириш, давлатдан мумкин бўлган субсидиялар миқдорини аниқлаш;
  • йўловчиларни ташишни бошқаруви бўйича янги ташкилий-ҳуқуқий моделини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қабул қилиш;
  • шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро йўловчиларни ташиш ва инфратузилма хизматларини кўрсатиш харажатлари ва даромадларини алоҳида ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қайд этилишича, «йўл хариталари»нинг шу каби лойиҳалари бошқа йўналишларда ҳам тайёрланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг