Солиқ инспекцияси ногирон ва ёрдамга муҳтожларга кўмак берди
Шу кунларда Тошкент шаҳрининг барча туман ва маҳалларида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу хайрли ишларга Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, бугунги кунгача «Чархновза» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 115 та гараждан 86 таси олиб ташланди. Анҳор бўйидаги дарахтларга қисман шакл берилди.
Маҳалла ҳудуди ободонлаштирилди. Ҳар бир маҳалла бўйича мазкур ободончилик ишларига 40 ортиқ ишчи жалб этилган.
Янгиобод маҳалласидаги 3-Аҳмад Полвон кўчаси 2-уйда яшовчи Алимовлар хонадони ишчи гуруҳ аъзолари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ўрганилганда, ушбу хонадон эгаси Алимов Худойберган 2-гуруҳ ногирони (қулоғи эшитмайди), унинг ўғли, 1973 йилда туғилган Алимов Ҳабибулло Худойберганович 1-гуруҳ ногирони (оёқ-қўли фалаж) бўлиб, оила ижтимоий ҳимоя муҳтожлиги аниқланди. Шунингдек, уларнинг коммунал карзи кўпайиб кетганлиги, уй ҳужжатлари вафот этган отасининг номида эканлиги, ногиронлик аравачасига муҳтожлиги маълум бўлди. Уларга ногиронлик аравачаси топширилиб, қолган муаммоларини бартараф этиш учун мутасадди ходимларга топшириқлар берилди.
Чархновза маҳалласи Гулханий кўчаси 2-уй 38-хонадонда истиқомат қилувчи, 1950 йилда туғилган Никитина Наталья, шу маҳаллада истиқомат қилувчи, 2002 йилда туғилган Анваров Музаффарга ҳам ишчи гуруҳ томонидан ногиронлик аравачаси тантанали равишда топширилди. Шунингдек, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бундай хайрли ишлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter