Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқди

ОАВ: собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқди

Ўзбек ОАВларида мамлакат собиқ прокурори Рашид Қодиров озодликка чиққани бўйича маълумотлар пайдо бўлди.

Айтилишича, 2019 йил 26 июн куни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров бундан бир неча кун аввал шартли равишда озодликка чиқарилган.

2000-2015 йилларда Ўзбекистоннинг бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал етишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилганди.

Эслатиб ўтамиз, Республика Бош прокурори лавозимида 15 йил ишлаган Рашиджон Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган эди. Рашиджон Қодиров илк бор 2018 йилнинг 22 февраль куни ҳибсга олинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг