Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рашид Қодировга тегишлилиги айтилаётган уй 10 миллиард сўмга сотувга қўйилди

Рашид Қодировга тегишлилиги айтилаётган уй 10 миллиард сўмга сотувга қўйилди

Фото: «ЎзА»

Тошкент шаҳридаги М.Улуғбек тумани, Садаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уй Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди, деб хабар берди ЎзА.

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

«Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган», деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Р. Қодировга, ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг